ХОТИРА-МУҚАДДАС, ҚАДР-АЗИЗ
Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади.
9 майни Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келинаётганлиги замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди.
Хусусан, Хоразм вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари томонидан жорий йилнинг 23 апрель куни иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси 1920-йилда туғилган Хонқа туманида истиқомат қилувчи Қўшназар ота Рахимовлар хонадонига ташриф буюрдилар.
Суҳбат давомида Қўшназар ота уруш йиллари ва урушдан кейинги ҳаёти ҳақида сўзлар экан, бугунги дориломон кунларни кўриш насиб этганидан хурсандлигини яширмади.