ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ ДОИРАСИДА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ
Ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ва ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, қатъий ҳарбий ва меҳнат интизомига риоя этиш, Миллий гвардия тўғрисидаги қонунни хизмат фаолиятида қўллаш ҳамда чора тадбирларни белгилаш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси мутасадди раҳбарлари ўз маърузаларида ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғини сақлаш, уларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, техника билан боғлиқ бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини содир этилишини олдини олиш ва шахсий таркиб ўртасида ҳарбий интизомни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида сўз юритдилар.
Шунингдек, йиғилишда ҳозирги кунда ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларига яратилаётган шарт-шароитлар, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фарзандлари тарбиясига жиддий эътибор қаратиш ҳамда давлатимиз томонидан ҳарбий хизматчиларининг фарзандларига таълим муассасаларига жойлаштириш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги ҳамда тизимда ҳарбийлар учун олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида таъкидланиб ўтилди.