“Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Хуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар кучайтирилди

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари жамоат жойларида, истироҳат боғлари, майдонлар, бозорлар ҳамда республика шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларида ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида патруль хизматини ўтказиш мобайнида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, тунда фуқароларнинг тинчлиги ва нормал дам олишини бузиш, майда безорилик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларининг қонуний талабларига риоя қилмаслик каби ҳуқуқбузарликларни аниқладилар.

Хусусан, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги “Ёшлар” истироҳат боғида 25 ёшли Е.Ж. қонунни ва ушбу боғда ҳордиқ чиқараётган болаларни назарга илмай, спиртли ичимлик истеъмол қилган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 187-моддаси (“Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш ”) билан ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилди.

Шунингдек, А. Навоий номидаги истироҳат боғида спиртли ичимлик истеъмол қилган Навоий шаҳрида яшовчи 20 ёшли Д.Ш. ва Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ю. Б га нисбатан Ботаника боғида “кучли” ичимлик истеъмол қилгани учун шу моддага асосан баённомалар расмийлаштирилди.
Фуқароларининг тунги вақтда дам олиш ҳуқуқига бепарво муносабатда бўлган шахсларга нисбатан чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, пойтахтимизнинг Олмазор туманида 30 июль куни соат 23:40ларда Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи 18 ёшли Т.Р. автомашинасини Фаробий кўчасидаги турар-жой биноси ёнига тўхтатиб баланд овозда мусиқа тинглаган.

Мирзо Улуғбек туманида соат 00.15 ларда “Уйғониш” маҳалла фуқаролар йиғинида Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи 23 ёшли Ғ.С. ҳам фуқароларнинг дам олиш ҳуқуқига бепарволик қилган ва автомобилда мусиқани баланд овозда тинглаган.

Навоий шаҳрида 19 ёшли Ҳ. М. ўзининг электромобилига эътибор қаратмоқчи бўлган ва бунинг учун вақт алламаҳал бўлганига қарамай ва турар-жойларда истиқомат қилувчи фуқароларни менсимай, карнайларни автомобил радиосига улаган ва мусиқани баланд овозда ёққан. Бу овоз эса фуқароларнинг дам олишига ҳалал берган.

“Баланд мусиқани севувчилар”га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 192-моддаси (“Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш”)да назарда тутилган ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённомалар тузилди.
Худди шу моддага кўра, ярим тунда баланд овозда гапирган, кулгиси билан фуқароларга дам олишга ҳалал берган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилди.

Қарши шаҳрида 29 июлдан 30 июлга ўтар кечаси Миллий гвардия ҳарбийлари ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликда бир вақтнинг ўзида бир нечта тартиб бузарларни аниқлашди.

Жумладан, 48 ёшли Б.Г. соат 3.24 да фуқароларнинг шовқин-суронни тўхтатиш ҳақидаги илтимосларига эътибор бермай, Ж.Д. билан баланд овозда гаплашган. Ҳар иккала ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 192-моддаси (“Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш”)да назарда тутилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилди.

Шунингдек, А. Навоий номидаги истироҳат боғида жанжал қилган Навоий шаҳрида яшовчи 32 ёшли М.Т.га нисбатан ҳам баённома тузилди.

Text to speech