Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ЎРТАСИДА ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Миллий гвардия Хоразм вилояти "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамияти ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида спортнинг "футбол" тури бўйича мусобақа ўтказилиб, унда 7 та жамоадан ташкил топган гуруҳлар 3 кун мобайнида биринчилик учун курашди.
Кескин ва муросасиз кечган ўйин натижаларига кўра Ички Ишлар бошқармаси жамоаси учинчи ўринни, Давлат хавфсизлик хизмати жамоаси иккинчи ўринни, Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси жамоаси эса фахрли биринчи ўринни эгаллади. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мусобақа илиқ ва дўстона муҳитда бўлиб ўтиб, иштирокчилар ўртасидаги муносабатни янада мустаҳкамланишига ҳисса қўшди. Ғолибларнинг қувончи янги мусобақалар сари интилишига кўмак бериши шубҳасиз.

Text to speech