“Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда аёлларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ёш авлодда хизматга бўлган қизиқишларини орттириш, ўз касбига бўлган иштиёқини ошириш, тизимларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хизмат фаолиятини белгилаб берувчи ҳукумат фармон ва қарорларининг, вазирликларнинг буйруқ ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия тизимида фаолият юритаётган аёл офицер ходималари иштирокида “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда аёлларни ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир давомида талаба-қизлар таклиф этилган тажрибали аёл мутахассислардан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида аёлларга бўлган муносабат, касб қийинчиликлари, ҳарбий бўла туриб аёллик назокатини сақлаб қолиш сирлари, келажакда бу соҳада қандай қилиб ютуқларга эришиш мумкинлиги ва шу каби бир қанча ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Мулоқот якунида томонлар бундай тадбирларни юқори профессионал, ҳар томонлама ривожланган, хизмат вазифаларини сидқидилдан бажарадиган, Ватани ва халқига садоқат билан хизмат қиладиган кадрларни тайёрлаш йўлида давом эттиришга келишиб олди.