“Ибратли оила” кўрик-танловининг дастлабки босқичи бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида “Мустаҳкам оила – жамият таянчи”, “Оила - муқаддас”, “Соғлом оила – соғлом жамият”, “Оила-жамият ва давлат ҳимоясида” ва “Фаровон оила – жамият равнақининг асоси” каби концептуал ғоялар негизида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари оила аъзоларининг ижодий салоҳиятини ривожлантириш ва ҳарбийларнинг оилаларидаги ижобий ҳаётий тажрибани оммалаштириш мақсадида “Ибратли оила” кўрик-танловининг дастлабки босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур кўрик-танлов Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари онгида тарихимиз, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизга чуқур ҳурмат ва эҳтиромларни юксалтириш, ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзоларининг бўш вақтини фойдали ишларга йўналтириш, ижодий ташаббускорликларни шакллантириб, улар орасида соғлом рақобат муҳитини қарор топтириш, ҳарбий хизматчиларнинг оилалари билан олиб борилаётган маънавий-маърифий ва маданий хордиқ ишларнинг самарасини ошириш, оила институтини янада мустаҳкамлаш, амалга оширилган соҳага оид ишларни янги марраларга кўтаришдан иборат.
Кўрик-танловда иштирок этган ҳар бир жамоа қуйидаги учта шартни бажаришдан иборат бўлди:
1. Таништириш шарти;
2. Саҳна кўриниши;
3. Миллий анъана ва урф-одатларни кўргазмали намойиш этиш;
Танлов натижаларига кўра;
Тошкент вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси “Энг аҳил ҳарбийларнинг оиласи” номинациясига;
Жамоат хавфсизлиги университети “Мухлислар меҳрини қозонган ҳарбийларнинг оиласи” номинациясига;
Темурбеклар мактаби жамоаси “Миллий урф-одатлар тарғиботчиси” номинациясига сазовор бўлдилар.
Ғолиб бўлган жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.