ИБРАТЛИ ОИЛА – ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ
Оила мустаҳкамлиги бу – тинчлигини асраш, ўсиб келаётган келажак авлодга бахтли ҳаётни туҳфа қилиш демакдир. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларининг оилаларидаги ижобий ҳаётий тажрибаларни оммалаштириш, тарихимиз, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизга бўлган чуқур ҳурмат эҳтиромни кучайтириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида айни кунларда "Ибратли оила" кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилнинг 25 июнь куни Самарқанд вилоятида мазкур танловнинг ҳудудий босқичи ўтказилди. Унда Миллий гвардия Самарқанд, Сирдарё, Навоий, Жиззах вилояти бўйича бошқармаларининг жамоалари 3 та шарт асосида ўзаро беллашишди.
Таништирув, саҳна кўриниши ва миллий урф-одатларимизни ўз ичига олган ушбу кўрик-танлов орқали долзарб муаммолар очиб берилиб, қизиқарли чиқишларга бой тарзда ўтказилди.
Кўрик-танлов якуний хулосаларига кўра, 3-ўрин Самарқанд вилоятининг "Мароқанд", 2-ўрин Навоий вилоятининг "Қизил қум" жамоасига, фахрли биринчи ўрин эса Сирдарё вилоятининг "Муқаддас оила " жамоасига насиб этди.
Шунингдек, ғолиб жамоа Самарқанд вилоятида 29 июнь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган республика босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритди.
Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.