Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

“ИБРАТЛИ ОИЛА” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎЗ НИҲОЯСИГА ЕТДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг оилавий жамоалари ўртасида “Ибратли оила” кўрик-танловинининг саралаш босқичи республикамиз бўйлаб кўтаринки кайфиятда ташкил этилиб, куни кеча Самарқанд вилоятида саралаш жараёнларидан муваффақиятли ўтган жамоалар ўртасида мазкур танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Вилоят Ёшлар маркази биносида юқори савияда ташкиллаштирилган республика босқичида жами 7 та оилавий жамоалар 3 та шарт асосида бор маҳоратларини синовдан ўтказишди.
Тадбирда Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Л.Яхшиликов, Миллий гвардия Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари подполковник Д.Худойберганова ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳарбий хизматчилар ва ота-оналар қатнашишди.
Тажрибали ҳакамлар томонидан жамоа аъзоларни: таништирув, саҳна кўриниши ва миллий анъаналар ва урф-одатларни кўргазмали намойиш этиш шартлари бўйича қилган тайёргарликларини баҳолаб борилди.
Республика босқичи оилавий жамоалар учун ҳақиқий ижодий майдонга айланиб, юқори савиядаги тайёрланган саҳна кўринишлари ва жонли ижро томошабинларда катта таассурот қолдиргани шубҳасиз.
Жамоаларнинг машаққатли меҳнати натижалари куннинг иккинчи қисмида Регистон ансамблининг "Шердор" мадрасасида очиқ осмон остида эълон қилинди.
Тантанали тақдирлаш маросим аввалида Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Л.Яхшиликов сўзга чиқиб, барча кўрик-танлов иштирокчиларини чин қалбдан табриклади. Шунингдек, оила жамиятимизнинг асосий таянчи ва кўзгуси эканлиги таъкидланиб, ҳар бир оилани асраб - авайлаш орқали фарзандлар келажагини, юртимиз тинчлигини асраш мумкинлиги айтиб ўтилди.
Шундан сўнг, ғолиблар эълон қилиниб, натижаларга кўра: 3-ўрин Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси Соатовлар оиласига, 2-ўрин Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси Дусмоновлар оиласига, фахрли 1-ўрин Миллий гвардия Тошкент шаҳар ҳарбий қисмларининг бирида хизмат қилаётган капитан Давлатовлар оиласига насиб этди.
Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.
Шунингдек, Миллий гвардия Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосарига ташаккурнома ва эсдалик совғаси топширилди.

Text to speech