ИНСОН ҲАЁТИ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ
Жорий йилнинг 26 апрель куни эрталабки соат 08.30 ларда олинган хабарга кўра воқеа жойига етиб борган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан Нукус шаҳри бўйлаб ўтган “Дўстлик” каналига ўзини ташлаган номаълум аёл сувдан қутқариб олинди.
Ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган ушбу аёл, дастлабки суриштирувлар мобайнида Нукус шаҳрида яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро Д.Н. эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.