Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛАРГА БИРИКТИРИЛМОҚДА

“Ҳунарли киши хор бўлмас”, дейди халқимиз. Дарҳақиқат, давлатимиз томонидан интилувчан ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш йўлида кенг имкониятлар ва шароитлар яратилиб берилмоқда. Чунки, устоз кўрган йигит-қизлар шогирдлик номига муносиб бўлишга ҳамда устозларининг кўмаги билан ҳаётда ўз ўрнини топишга интилади.
Шу мақсадда, Бухоро вилоятида Миллий гвардия масъуллари томонидан жойлардаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида тадбиркорликка кенг жалб қилиниб, "Ёшлар: 1+1" дастури доирасида тадбиркорларга бириктириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Бу эса ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда.
Хусусан, ушбу тадбирлар орқали Бухоро шаҳридаги маҳаллаларга бириктирилган масъулларнинг уйма-уй юриб, ўрганишлари натижасида март ойининг ўзида 24 нафар ишсиз ёшлар аниқланиб, уларни тадбиркорларга бириктириш орқали бандлиги таъминланди. Шунингдек, ҳудудда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларга ташриф уюштирилиб, ишсиз ёшларнинг ота-оналарига фарзандларининг муносиб касб танлаши бўйича керакли маслаҳат ва тавсиялар берилмоқда.

Text to speech