Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ИСЛОҲОТЛАР ИЖРОСИ АМАЛДА

Республикамиз бўйлаб фаолияти йўлга қўйилган масъул вазирликлар ҳамкорлигидаги ишчи гуруҳ аъзоларининг секторлар кесимидаги “маҳаллабай” амалга ошираётган ишлари ўз самарасини бермоқда.
Куни кеча Сурхондарё вилоятида Миллий гвардия бошқармаси мутасадди раҳбарлари томонидан Бойсун ва Олтинсой туманларида жиноятчиликни барвақт олдини олиш, профилактик тадбирларни кучайтириш, "маҳаллабай" олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ошириш масалалари ўрганилди.
Жойлардаги сектор раҳбарлари, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, МФЙ раислари ва фаоллари, ҳокимлик, корхона ва ташкилотлар масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказилиб, унда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш борасидаги ишлар атрофлича таҳлил қилинди.
Учрашув мобайнида аёллар ва ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар ошиб кетганлиги танқид қилиниб, тегишли масъул раҳбарлар қатъий огоҳлантирилди. Жиноят ошган маҳаллаларда профилактик тарғибот тадбирларини кучайтириш, психологларни жалб этган ҳолда оилаларни ўрганиш, тегишли чора-тадбирларни белгилаш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.
Шунингдек, учрашувда "Маҳаллабай" доирасида, "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтар"ларига киритилган фуқароларнинг муаммолари ўрганиш, турмуш шароитини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш ва ушбу дафтарлар рўйхатидан чиқариш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама этилиб, бу йўналишдаги белгиланган вазифаларни бажаришда барча бўғиндаги раҳбарлар масъулият билан ёндашиш зарурлиги таъкидланди.
Мулоқот давомида жойларда фуқароларнинг карантин тартиб-қоидаларига риоя этмаётганлиги бу эса коронавирус билан касалланганлар сони кескин ошиб кетаётганлиги айтиб ўтилди. Бу борада барча алоқадор ташкилотлар вакиллари аҳоли ўртасида тарғиботлар ўтказиб, фуқароларни эътиборсиз бўлмасликка чорлаш, карантинда белгиланган чекловларга амал қилинишини назорат этишлари лозимлиги таъкидланди. Якунда, иштирокчиларнинг савол ва таклифлари тингланиб, раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech