Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий қонунчилигини замонавий талаблар билан уйғунлаштириш: 30 йиллик амалий тажриба ва ривожланиш истиқболлари" мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Давлат ва жамият тараққиётида ҳуқуқий ислоҳотларнинг роли беқиёс бўлиб, айниқса жиноят, жиноят-процессуал ва маъмурий қонунчилик соҳаларида чуқур ўзгаришлар амалга оширилди. Бу жараён ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, қонунийлик ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Сўнгги 30 йил давомида Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигини либераллаштириш, жиноят процессларини соддалаштириш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини ноқонуний босимлардан ҳимоя қилиш ҳамда маъмурий қонунчиликни замонавий тенденцияларга мувофиқ такомиллаштириш йўлида муҳим натижаларга эришди. Шу билан бирга, суд-ҳуқуқ тизимини мустаҳкамлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини демократик тамойилларга мослаштириш ва халқаро стандартларга мос қонунчилик базасини яратиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Шу борада мустақил Ўзбекистоннинг ҳуқуқий тизими ривожланиш йўлидаги 30 йиллик тажрибасини илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилиш, эришилган натижаларни баҳолаш ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор йўналишларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида 2025 йил 4 апрель куни “Ўзбекистон Республикасининг ЖиноятЖиноят-процессуал ва Маъмурий қонунчилигини замонавий талаблар билан уйғунлаштириш: 30 йиллик амалий тажриба ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, Судьялар олий мактаби, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Беларус Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Краснодар давлат университети, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари, докторантлари, мустақил изланувчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Конференция давомида жиноят ҳуқуқини либераллаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мустақиллигини таъминлаш, жиноят просессида одиллик ва тезкорликни таъминлаш каби масалалар бўйича муҳим муҳокамалар олиб борилди. Бундан ташқари, иқтисодий ва коррупция билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тизимини такомиллаштириш ва замонавий ҳуқуқий тенденцияларга мос қонунчилик ислоҳотларини амалга ошириш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқилди. Ташкилотчилар ва иштирокчилар конференция якунида келгусида ҳамкорликни кенгайтириш, илмий-тадқиқот ишларини давом эттириш ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий қонунчилигини замонавий талаблар билан уйғунлаштириш ҳамда амалиётга тадбиқ этиш борасида умумий келишувга эришдилар. Конференция иштирокчилари ва мутахассислар томонидан олиб бориладиган илмий мунозаралар, тақдим этилган маърузалар ва муҳокамалар ҳуқуқий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, қонунчиликни янада такомиллаштириш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича янги ёндашувларни ишлаб чиқишга муҳим ҳисса қўшади. Конференциянинг натижалари нафақат илмий ҳамжамият учун, балки қонунчилик жараёни ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти учун ҳам муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этади.

Text to speech