Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан ҳудудий бўлинмалардаги бошланғич ташкилотларнинг фаолияти ўрганилиб, тизимда хизмат қилаётган аёллар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш давомида ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига ташриф буюрилди.

Давлатимиз раҳбарининг "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида " ги Қарори ижроси юзасидан Миллий гвардия Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан ҳудудий бўлинмалардаги бошланғич ташкилотларнинг фаолияти ўрганилиб, уларга яқиндан кўмак берилмоқда. 2021 йил ва жорий йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар бўйича бошланғич ташкилотлар аъзоларининг ҳисоботлари тингланди.
Аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар томонидан хотин-қизлар Кенгашларига муаммолар юзасидан қилган мурожаатлари, самарали ёрдам кўрсатиш учун қандай чоралар кўрилаётгани, шу билан бир қаторда, ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ҳамда "аёллар дафтарига" киритилган аёлларнинг эҳтиёжлари ва манфаатлари қандай ҳал этилаётгани таҳлил қилинди.
Тадбир давомида аёл-ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида интизом ва қонунийликни ошириш, Низомнинг талабларига риоя қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирокидаги умумий йиғилишларда ҳарбий хизматчилар ва хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, жамоаларда маънавий-психологик муҳитни яхшилаш, олий таълим олишда хотин-қизларга ҳар томонлама кўмаклашиш, гендер тенглигини таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш бўйича тушунчалар берилиб, тизимда хизмат қилаётган аёллардаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш юзасидан вазифалар қўйилди.
Ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотлар мавжуд бўлган муаммоларни жойида ҳал этиш имконини берди. Айрим мурожаатлар бўйича Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари ва Миллий гвардия бўлинмалари раҳбарияти олдига муаммоларни ҳал этиш чоралари қўйилиб, уларни ижро этиш муддатлари белгиланди.
Бу каби ўтказилаётган очиқ мулоқотлар Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзоларига ҳудудий бўлинмалардаги бошланғич ташкилотларнинг фаолият самарадорлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини бермоқда.

Text to speech