Жамоат жойларида ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилмаган фуқароларга нисбатан жавобгарлик мавжуд
Навоий шаҳридаги А.Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғидаги сув ҳавзасида чўмилиб, спиртли ичимлик истимол қилиб ўтирган уч нафар шахс мазкур ҳудудда патруллик хизматини олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан аниқланган.
Фуқаролар билан маст ҳолда чўмилишнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилиб, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилганликлари учун эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 187-моддаси (“Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш”)га асосан белгиланган тартибда чора кўрилган.
Термиз шаҳрида жойлашган “Болажон” болалар боғи ҳудудида спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган шахс мазкур ҳудудда патруллик хизматини олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинди.
Олиб борилган дастлабки суриштирув мобайнида ушбу шахс 22 ёшли фуқаро Н.А. эканлиги аниқланиб унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 187-моддаси (“Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш”)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун жарима белгиланган.