Жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавсизлигини таъминлаш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони ўринбосари полковник А.Сормонқуловлар раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ДХХ, ИИВ, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг раҳбар ходимлари иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.