ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДАГИ ФУҚАРОЛИК БУРЧИМИЗ
Жорий йилнинг 7 май куни Шайхонтоҳур тумани "Эски жува" деҳқон бозори ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан тўсатдан хушини йўқотиб йиқилган сотувчи аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, туман шифохонасига юборилган.
Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, аёл Сурхондарё вилоятида яшовчи 1973 йилда туғилган фуқаро К.Н. эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда унинг соғлиги қониқарли бўлиб, тиббиёт ходимлари назоратида.