Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Янгиланган Конституция ва Стратегия ҳақида ҳуқуқий билимлар мустаҳкамланди

Шу кунларда давлат органлари ва ташкилотлари меҳнат жамоаларида “Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган тадбирлар ташкил этилиши давом этмоқда.
Пойтахтимиздаги Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида Юридик таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси мутахассислари томонидан ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ҳамда ишчи хизматчилар учун Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ҳақида ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулотида 2023 йил 30 апрель куни халқимиз томонидан қабул қилинган Янги таҳрирдаги Конституцияси барча соҳалардаги ислоҳотларнинг сиёсий-ҳуқуқий асослари, давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилганлиги қайд этилди. Шунингдек, конституциявий ислоҳотларнинг бош тамойили ҳисобланган “суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат” тушунчалари, “Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган ҳаётий шиорнинг мазмун–моҳияти, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қўшимча кафолатлар, янги киритилган 27 та янги модданинг – шахс, жамият ва давлат манфаатлари учун амалий аҳамияти, Давлат раҳбари, Парламент ва Ҳукумат қарорлари асосида Янги таҳрирдаги Конституцияни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, Янгиланган Конституция қабул қилиниши муносабати билан Давлат раҳбарининг 14 та, Вазирлар Маҳкамасининг 10 та қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Шунингдек одил судловни амалга оширишда конституциявий нормаларни тўғридан-тўғри қўллаш бўйича Олий суди пленумининг қарорлари қабул қилинган. Олий Мажлис Палаталари томонидан тасдиқланган “Қонунчиликни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури” асосида 30 та йўналишда қонунлар ва кодексларга ўзгартириш киритиш ёки янги таҳрирда қабул қилиш бўйича норма ижодкорлиги фаолияти давом этмоқда.
Шунингдек, тадбирда нотиқлар томонидан конституциявий-ҳуқуқий шароитларда мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Давлат раҳбари томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, шу жумладан эркин, фаровон ва қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги концептуал аҳамияти очиб берилди.
“Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш, сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш, “хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш каби 5 та устувор йўналишидаги вазифалар бўйича тўхталди.
Ўқув машғулоти иштирокчиларига, мулкий ҳуқуқларни таъминлаш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш йўналишларидаги ишлар натижалари ҳақида маълумот берилди.
Миллий гвардия тизимида Янгиланган Конституция бўйича ташкилий ва маърифий тадбирлар давом этмоқда.

 

Text to speech