“Жасорат – миллат ғурури ва ифтихори”
Жорий йилнинг 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида таҳсил олаётган тингловчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маданий ҳордиқ чиқариш ҳамда “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Жасорат – миллат ғурури ва ифтихори” шиори остида, давлатимиз тарихини чуқур ўргатиш, ўзбек халқини иккинчи жаҳон урушига қўшган улкан ҳиссасини, кўрсатган жасоратларини тарғиб қилиш мақсадида “Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси”, “Қатағон қурбонлари хотираси музейи” ҳамда “Қуролли Кучлар давлат музейи”га саёҳатлар ташкиллаштирилди.
Ташриф давомида тингловчиларга музей мутахассислари томонидан батафсил маълумотлар берилди ҳамда Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази тингловчилари иштирокида қизиқарли суҳбатлар ва савол-жавоблар билан давом этди.
Шахсий таркиб ўзларига керакли бўлган тарихий маълумотларга эга бўлишди ҳамда эсдалик учун суратга тушдилар.