Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ҳам жисмонан, ҳам маънан баркамол ёшлар – бизнинг келажагимиз

 Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти “Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси” ташаббуси билан Олмазор туманидаги 326-мактабда спорт мусобақалари ўтказилди.
Тадбирда Олмазор туманида жойлашган 29,326-умумтаълим мактаблари ҳамда 102-махсус мактаблардан иборат ўқувчилар иштирок этди.
Дастлаб, тадбирда ўқувчилар билан давра суҳбати ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов томонидан бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиб, юртга садоқатли бўлиш, ва дахлдорлик ҳисси билан яшашга, буюк аждодларнинг муносиб вориси сифатида ҳам жисмонан, ҳам маънан баркамол бўлишини таъкидлади.
 Шундан сўнг, спорт мусобақаларига старт берилди. Мусобақада 3та жамоага бўлинган ёшлар ҳарбийлаштирилган эстафета, арқон тортиш, армрестлинг ва спортнинг бошқа турлари бўйича беллашдилар.
Қизғин ва муросасиз баҳслар якунига кўра,
 326 умумтаълим мактаби
 102-махсус мактаб
 29-умумтаълим мактаби эгаллади.
Ғолиб жамоаларга Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов томонидан диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
 Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва улар орасида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Text to speech