Жиззах вилоятида республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади, унда аҳолининг муаммоларини ўрганишга ва ечимини топишга, айниқса аёллар ҳамда ёшларнинг бандлигини таъминлашга бу борада маҳаллада шакллантирилган ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур ишчи гуруҳ томонидан вилоят аҳолисининг муаммоларини ўрганишга ва ечимини топишга, шунингдек криминоген вазият барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари полковник С.Мамаюсупов ва вилоят сектор бошлиқлари ҳамда бошқа масъул идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида ўз ишини бошлади.
Тадбирдан кўзланган мақсад вилоят ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларининг фуқароларнинг муаммоларини амалиётини ўрганиш ҳамда уларни бартараф этишга кўмаклашишдан иборат.
Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида маҳаллада шакллантирилган ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилади.