Жиззах вилоятида “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан ўғирликнинг олди олинди
Жиззах вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари томонидан “Жиззах аккумулятор заводи” аксиядорлик жамияти ҳудудидан умумий қиймати 5 миллион 663 минг сўмдан ортиқ бўлган 15 килограмм калий маҳсулотини тегишли ҳужжатларсиз олиб чиқишга уриниш фош этилди. Олиб борилган дастлабки суриштирув мобайнида, мазкур корхонанинг ишчилари бўлган Б. Х., Н. Н. ва Ш. Н. лар ўзаро тил бириктириб ушбу ҳолатга қўл уришгани маълум бўлган
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ “Қўриқлаш” бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси (“Оз миқдорда талон-торож қилиш”) да назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди.