Жиззах вилоятида Миллий гвардиянинг масъул ходимлари томонидан ҳудудий бўлинмаларда хизмат қилаётган тизим ходимларининг яқинлари билан учрашган ҳолда турмуш тарзи ўрганилмоқда
Қўриқлаш бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ва масъул ходимлар томонидан бошқарма ва унинг худудий бўлимларида хизмат қилиб келаётган ҳар бир ходимнинг оилаларига кириб уларнинг оила аъзолари билан яқиндан суҳбат олиб борилмоқда. Унда хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда ходимнинг ўз мақсадлари йўлидаги тўғри йўлдан адашмаслиги, оила ва хизмат масъулияти ҳамда шукроналик хисси каби мавзуларда тушунчалар берилиб, уларни қийнаётган муаммоли масалалар ўрганилган ҳолда масъуллар томонидан ҳал этиш чоралдари кўрилмоқда. Учрашув давомида ходимнинг оила-аъзолари саломатлигига алоҳида эътибор қаратилиб, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда ва бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси томонидан сиҳатгоҳларга йўлланмалар тақдим қилинмоқда.