Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг самбо тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги учун мусобақа бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Навоий шаҳар Кураш мактабида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг самбо тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги учун мусобақа бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий девони масъул офицерлари, Навоий вилояти ҳокимлиги, туризм ва спорт бош бошқармаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Беллашув давомида спортчиларимиз буюк аждодларимизга, полвонларимизга хос мардлик, жасурлик кўрсатиб миллий анъаналарга содиқ қолган ҳолда ҳалол кураш олиб боришди.
Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида 1- ўринни Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, 2-ўринни 65921-ҳарбий қисм жамоаси ҳамда 3 - ўринни Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси жамоалари қўлга киритишди.
Мусобақа сўнгида ғолиблар ташкилотчилар томонидан кубок,медаль, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.