Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах минтақавий ўқув марказида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари – Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи полковник М.Ганиев, мутасадди раҳбарлар  ҳамда ўқув маркази шахсий таркиби иштирок этди.

Тадбир аввалида меҳмонлар ушбу минтақавий ўқув маркази фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, шунингдек, марказ ҳудуди ва бино-иншоотларини реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.

Давра суҳбати давомида сўз олганлар томонидан тизимда таълим-тарбия жараёни, илм-фанни ривожлантиришга Давлат раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани, минтақавий ўқув марказларининг ривожланиши, уларнинг шахсий таркиби ўз устида ишлаб, шахсий камол топишлари ҳамда тингловчиларга энг замонавий методлар ёрдамида машғулотлар ўтишлари учун барча шарт-шароитлар яратилаётганлиги, Давлат раҳбари ва Миллий гвардия қўмондонлигининг Миллий гвардия таркибидаги ўқув марказларидан умидлари катта эканлигини, турли тузилмалар, асосан Миллий гвардия, унинг таркибидаги қўриқлаш фаолиятига масъул бўлинмалар учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан бир қаторда, соҳаларга илм-фан янгиликларини олиб кириш ҳамда жорий қилиш зарурати ҳақида маъруза қилди.

Давра суҳбатининг иккинчи қисмида Миллий гвардия Жиззах минтақавий ўқув маркази бошлиғи подполковник А.С.Исмоилов ушбу ўқув маркази фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича олдинда турган вазифалар, амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳотлар, давлат раҳбарияти ва Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича гапирди. Жумладан, бундан буён ўқув маркази янгича услубда ишлашга ўтиши, ўқув маркази фаолияти замон билан ҳамнафас, энг илғор тажрибалар асосида ривожланиши учун барча имкониятлар мавжудлиги, фақатгина сидқидилдан, масъулият ва шижоат билан хизмат қилиб ушбу мақсадларга эришиш мумкинлиги, бу борада Жамоат хавфсизлиги университети билан бир қаторда, мамлакатимиздаги, айниқса, Жиззах вилоятида жойлашган олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳам қалин ҳамкорлик олиб борилишини таъкидлади.

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар, докторантура ва мустақил изланувчилик шаклларида тадқиқот олиб борилувчи фан тармоқлари ва ихтисосликлари ҳақида ўқув маркази шахсий таркибига батафсил маълумот бердилар. Сўнгра, ушбу минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби аъзоларини қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Тадбир сўнггида олий таълим муассасалари вакиллари Жиззах минтақавий ўқув маркази билан келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар ва тегишли йўналишларда мунтазам равишда тажриба алмашиб туриш, ўқув марказини намунали таълим муассасасига айлантириш йўлида барча имкониятларни ишга солишга келишиб олдилар.

 

 

Text to speech