Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Олдин хабар берганимиздек, Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев раҳбарлигидаги идоралараро ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилоятида Давлатимиз Раҳбари топшириқлари ижросини таъминлашга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбирларда ишчи гуруҳ томонидан вилоят аҳолисининг энергетика ва озиқ-овқат таъминоти, соғлиқни сақлаш, ижтимоий-маиший  муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш каби долзарб масалаларга  эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, тадбирлар чоғида вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий объектлари ҳолати ҳамда аҳоли хонадонлари иссиқлик тизими ва тарқатилаётган кўмир ёқилғиси ҳам ўрганилмоқда.

Жумладан, бугун Миллий гвардия қўмондони бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятининг Кармана туманидаги “Кўмир таъминот” МЧЖ Навоий вилоят филиалига қарашли Кармана кўмир омбори, “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг “Навоий Иссиклик электр станцияси” филиали, “Иссиқлик манбаи” ДУК Навоий филиалининг сув тозалаш иншооти ҳамда "Ҳудудгаз Навоий" газ тарқатиш филиали фаолияти билан тўлиқ танишди.

Шу билан бирга, ишчи гуруҳ томонидан туман ва маҳаллаларда аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан “бешлик” билан  учрашилиб, фикр-мулоҳазалари тингланди.

Шундан сўнг, ишчи гуруҳ томонидан мавжуд муаммоли масалаларни тезкор бартараф этиш чоралари юзасидан вилоят ҳокими Н. Турсунов ва Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев ҳамраислигида видеоселектор тарзида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ишчи гуруҳ таркибида бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва унинг ҳузуридаги Департамент ҳамда Солиқ қўмитасининг раҳбар ва масъул ходимлари, шунингдек, вилоят сектор раҳбарлари, Миллий гвардия соҳавий хизматлари ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда вилоят аҳолиси муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этишда белгилаб олинган 7 та асосий йўналишлар бўйича  4 та ишчи гуруҳ раҳбарлари олдида турган вазифалар ҳамда ҳамкорлик масалалари  муҳокама қилинди. 

Шундан сўнг, ташкил этилган тезкор штабда ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш давомида аниқланган тизимли муаммоларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича йўл харитаси ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар берилди.

Text to speech