ҲАЁТ ТОМЧИЛАРИ
14 июнь - Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари қон топшириш хайрия акциясида иштирок этди.
Тиббиёт ходимлари томонидан қабул қилинган беғараз донорлик ёрдами қон хасталиклари билан оғриган беморларни даволашга йўналтирилди.
Бугунги кунда турли соҳа ходимлари ихтиёрий беғараз қон топшириш акциясида иштирок этаётганлиги қувонарли ҳолдир.
Бу каби тадбирлар республикамиз бўйлаб давом этмоқда.