КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИ ИЖРОСИ БЎЙИЧА РЕЙДЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига коронавирус инфекциясининг янада кенг тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг талабларини ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 22 июль куни Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси томонидан рейд гуруҳлар ташкил этилиб, Навоий шаҳар ва Кармана туман ҳудудидаги тўйхона ҳамда умумий овқатланиш жойларида карантин қоидаларига амал қилиниш ҳолати текширилди. Афсуски, огоҳлантириш, тарғибот ва профилактик ишлар олиб борилганлигига қарамай шахсий даромад орттиришни ҳамма нарсадан устун қўяётган айрим кимсалар топилди.
Тадбир давомида Навоий шаҳридаги бир қатор кафелар масъул шахслари томонидан карантин қоидаларини қўпол равишда бузилаётганлиги аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Шу билан бирга, аҳоли ўртасида тарғибот ишлари янада кучайтирилиб, карантин талаблари амалда эканлиги яна бир маротаба эслатиб ўтилди.