КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИ БЎЙИЧА РЕЙД ТАДБИРЛАРИ
Барчамизга маълумки, республика миқёсида карантин қоидаларига амал қилиниши бўйича кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда. Аҳоли гавжум бўлган жойлар, автобус бекатлари ҳамда умумий овқатланиш муассасалари Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда СЭС ходимлари томонидан назоратга олинган бўлиб, санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида жойларда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, карантин талаблари ва чекловларига амал қилмаган фуқаролар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиб, қонун талаблари асосида чоралар кўрилмоқда.