КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИ АМАЛДА
Жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юриш тақиқланган бўлишига қарамасдан, ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида фуқароларнинг тиббий ниқобсиз юриш ҳолатлари учраб турмоқда.
Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан республика Махсус комиссияси қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида, аҳоли гавжум жойларда дезинфекциялаш ишларининг доимий тарзда йўлга қўйилганлиги ҳамда фуқароларнинг карантин талабларига риоя қилиши назорат қилинмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирларни ўтказишдан мақсад, кимнидир жазолаш ёки уларнинг вақтини олиш эмас, балки белгиланган тартиб-қоидаларга барчанинг бирдек амал қилишини таъминлашдан иборат.
Шундай экан, "Кўринмас бало" ёнимизда, шу боис тартиб-қоидаларга риоя қилиб, ниқоб тақишни унутмайлик. Зеро, соғлик - ҳар бир инсон учун муҳим.