Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Кечаси баланд овозда мусиқа эшитишни хуш кўрувчи фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилди

22 июль шанбадан якшанбага ўтар кечаси Шайхонтоҳур туманида ўзига бириктирилган ҳудудда патруль хизматини ўтаётган Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан мазкур ҳудудда яшовчи фуқаролардан автотураргоҳда тўхтаб турган автомобилдан баланд мусиқа овози эшитилаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан тезкор чора-тадбирлар олиб борилиб, мазкур автомашина ҳайдовчиси Қашқадарё вилоятида яшовчи 23 ёшли Н.A. эканлиги аниқланган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 192-моддаси (“Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш”) билан маъмурий чора қўлланилиб, жарима солинди.

Чилонзор туманида 23 июль куни Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан яна бир баланд мусиқа ишқибози аниқланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди. Ўн саккиз ёшли К.Н. соат 4:20 да турар-жой биноси кираверишида мусиқани баланд овозда эшитган. Шунингдек, йигит Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 192-моддаси (“Маиший шовқинга қарши кураши талабларини бузиш”) билан жаримага тортилди.

Нукус шаҳрида Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан тунда бошқа фуқароларнинг хотиржам дам олиш ҳуқуқини менсимай, акустик карнай ёрдамида мусиқа эшитган 34 ёшли фуқаро М.A.га нисбатан маъмурий чора кўрилди. Шунингдек, ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 192-моддаси (“Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш”)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун жаримага тортилди.

Ҳурматли республика аҳолиси ва меҳмонлари, шуни эслатиб ўтамизки, фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олиши тунги вақтда - соат 23-00 дан 6-00 га қадар, яъни баланд овозда қўшиқ айтиш, чолғу асбоблари чалиш, сигнал бериш, баланд овозда мусиқа ижро этиш ва шошилинч заруратдан келиб чиқмаган ҳолда таъмирлаш ишларини бажарганлик учун жарима назарда тутилган.

Text to speech