КЕКСАЛАР ҲАЁТИ ЁШЛАРГА ИБРАТ
Кексаларга ҳурмат-эҳтиром қадимий қадриятларимиз сирасига кириб, иймон-эътиқодли, ихлосли ва нуроний кексаларнинг фазилатларидан ибрат олиш, уларнинг ҳаётий тажрибасини ўрганишга миллатимизнинг ҳар бир вакили ўзининг бурчи деб қарайди ва буни энг улуғ савобли ишлардан деб билади.
Шу мақсадда, куни кеча Шайхонтоҳур тумани "Гулбозор" маҳалласида ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш мақсадида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган фахрий авлод вакиллари, туман хокимлиги, Маҳалла ва оила вазирлигининг Нуроний жамғармаси ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида "Кексалар ҳаёти ёшларга ибрат" номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда ёшларга таълим-тарбия беришда катта авлод вакилларининг тутган ўрнига тўхталиб ўтилди. Уларнинг ҳаётий тажрибалари, миллатимизнинг урф-одатлари, тарихи ва маданиятини билишлари муҳим аҳамият касб этиши тушунтирилди.