Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ — АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТ

Нуроний кексаларимиз ватанимизнинг чинакам фахри ва бойлиги десак адашмаган бўламиз. Бундай дейишимизнинг сабаби шундаки, бугунги доруломон кунларимизга етишишимизда уларнинг жасоратли курашлари ва машаққатли меҳнатлари ётганини ҳар биримиз ёдда тутишимиз ва қадрига етишимиз зарур. Хусусан, Миллий гвардия қўмондонлиги масъул офицерлари, таълим муассасалари ўқувчилари билан Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 1924-йилда туғилган уруш фахрийси, нуроний Тазиев Азамат ота хонадонига ташриф буюриб, холидан хабар олдилар. Отахон ёшларга машъум уруш бўронлари ҳақида сўзлаб берди.

Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ўқувчилари оркестр жамоасининг мусиқий чиқишлари ва Темурбеклар мактаби ўқувчиларининг тинчликни мадҳ этувчи шерлари уруш қаҳрамонига янада кўтаринки кайфият бағишлади.

Қизғин суҳбат сўнгида Азамат ота бугунги тинч осуда юртимизга кўз тегмаслигини сўраб дуо қилди.

Text to speech