КИТОБ – МАЪНАВИЯТ САРЧАШМАСИ
Маънавият – инсон табиатида мавжуд бўлган жамики туйғулар гултожи. Маънавиятли инсон ўзининг ақл-у закоси, дид-фаросати билан бошқалардан ажралиб туради. Инсон танаси ривожланиши учун озиқ-овқат маҳсулотлари зарур бўлгани каби, маънавий дунёқараши бойиши учун китоблар мутолааси бениҳоя зарур.
Маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, ҳарбий хизматчиларда китобхонлик ва китобга бўлган қизиқишини янада ошириш, 5 та муҳим ташаббусни ҳаётга самарали татбиқ этиш мақсадида Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасида китоблар ярмаркаси ташкил этилди. Ярмарка давомида бадиий, детектив, дидактик ҳамда болалар адабиёти намуналаридан ташкил топган китоблар ҳарбий хизматчилар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди.
Румий ҳазратлари таъкидлаганидек, китоб чиндан мўъжизадир. Негаки, дунёда ҳамма нарса эскириши, унинг ўрнини янгиси эгаллаши мумкин. Лекин китобларнинг асл мазмуни, моҳияти ҳеч қачон ўзгармайди.