КИТОБ — ТАФАККУР ҚАНОТИ
Китоб бамисоли қуёшдир, инсон онгу шуурига жо бўлиб, уни улуғвор мақсадлар, бунёдкорлик ишлари сари етаклайди. Шу боис ҳам у ақл чироғи, тафаккур қаноти, мақсадлар маёғидир.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари орасида китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб қилиш мақсадида куни кеча Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳамда Маънавият ва маърифат ахборот ресурс маркази билан ҳамкорликда китоблар ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркага мамлакатимизнинг етакчи нашриётлари томонидан чоп этилган адабиётлар, илмий нашрлар, миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналарини ўзида жамлаган 140 дан зиёд китоблар келтирилди.
Ҳарбий хизматчи ва ходимлар яратилган имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда ўзлари ва оила аъзолари учун кўплаб китобларни харид қилдилар.