Ҳарбий хизматчиларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларининг мустаҳкамланиши - хизмат сифатини ошириш гаровидир!
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлиб, Миллий гвардия сафларига шартнома асосида кейинги хизматини давом эттириш учун келган ёш ҳарбий хизматчилар билан ўқув йиғинлари ташкил этилмоқда.
Мазкур ўқувлар давомида ҳарбий хизматчиларнинг назарий ва амалий билим кўникмаларини бойитиш, уларнинг жанговар ва маънавий тайёргарлиги даражасини ҳамда жисмоний-руҳий зўриқишларга бардошлилигини оширишга қаратилган машғулотлар олиб борилмоқда.