КЎЧАТ ЭКИШ – ЭЗГУ АНЪАНА
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўзларига бириктирилган ҳудудларни ўрганиш жараёнида Яшил макон умум миллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экиш мумкин бўлган жойларни аниқлаб, маҳалла кўркига ҳусн қўшадиган манзарали, ҳосилдор бўлган мевали дарахтлар кўчатларини экишди. Шунингдек, Чирчиқ шаҳрида жойлашган Миллий гвардия ҳарбий қисми, шаҳар ҳокимлиги ва экология инспекцияси билан ҳамкорликда белгиланган ҳудудларга 200 тубдан ортиқ манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад, халқимизга хос эзгу фазилатларни қадрлаш, табиатга бўлган ҳурматни ёшлар қалбига сингдириш, қишлоқ ва шаҳарлар, маҳаллаларни кўркам кўринишга келтиришдан иборат. Бошланган мазкур ташаббус жойларда кенг миқёсда давом эттирилмоқда.