Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия қўмондони 22-сонли Тошкент “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари дам олаётган “Меҳрибон” болалар соғломлаштириш оромгоҳига ташриф буюрди

Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р. Джураев болалар билан суҳбатлашиб, ушбу оромгоҳда таътил кунлари қандай ўтаётгани, бу ерда улар мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун қандай чора-тадбирлар амалга оширилаётгани билан қизиқди. Қўмондон оромгоҳ тарбиячилари ва ходимлари билан биргаликда ушбу оромгоҳда болалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шу куни Миллий гвардия қошидаги Болалар психологияси маркази мутахассислари томонидан Камондан отиш Федерацияси ва “Paxtakor kids” болалар спорт мактаби иштирокида кўнгилочар тадбир ташкил этилди. Марказ мутахассислари психологик тренингларни ўйинлар - квестларга айлантирдилар, унда иштирок этиш болаларда ижодий қобилиятларни ва абстракт фикрлашни, ақлий ривожлантиришга ёрдам беради. Квестнинг спорт компоненти аниқлик, тезлик ва жамоавий руҳни ривожлантиришга имкон берди. Кун сўнгида Миллий гвардия ашула ва рақс ансамбли ҳамда “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури бўлиб ўтди.
Оромгоҳга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мутахассислари Г. Носирова, Е. Лаврова, Н. Шерматов ва бошқалар ташриф буюришиб, яратилган шарт шароитлар билан танишди.

Ҳозирда 22-сонли "Меҳрибонлик" уйида 158 нафар бола тарбияланмоқда. Бугунги кунда қанча бола оилаларга топширилгани ҳақида батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин.

Text to speech