Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

KONYA - 2021: V ИСЛОМ БИРДАМЛИК ЎЙИНЛАРИДА ИЛК МАРОТАБА ИШТИРОК ЭТГАН МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ ВА ХОДИМЛАРИ 5 ТА МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ!

Жорий йилнинг 9-18 август кунлари Туркияда бўлиб ўтган, Konya-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларида, Ўзбекистон 40 га яқин давлат ичида фахрли 2 ўринни эгаллаб, тарихий ғалабага эришди. Кўп миллатли, кўп турдаги халқаро спорт мусобақасида Миллий терма жамоамиз сафида илк маротаба иштирок этган Миллий гвардиянинг 7 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларидан 5 нафари юксак намунадаги медалларни қўлга киритиб, шоҳсупанинг фахрли иккинчи ҳамда учинчи ўринларини эгаллашди.
Натижаларга кўра:
-1 та олтин медаль Жалгасбай Бердимуратов юнон-рум кураши йўналиши бўйича;
-1 та олтин медаль Маҳмуд Хаётов кикбоксинг йўналиши бўйича;
-1 та кумуш медаль Достон Ёқубов оғир атлетика йўналиши бўйича;
-2 та бронза медалларни эса Ширина Зоҳидова ҳамда Муниса Қорабоевалар кикбоксинг йўналиши бўйича қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Миллий жамоамиз тарихий ғалабани қўлга киритиб, спортчиларимиз томонидан 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза, жами 158 та медаль қўлга киритилиб умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади!

Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан сафдошларимизни Ислом бирдамлик ўйинларидаги муваффақиятли иштироки билан самимий қутлаймиз ва уларга Ватанимиз шон-шуҳрати тимсоли бўлган байроғимизни юксакларга кўтаришда улкан зафарлар тилаймиз!

Text to speech