Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Конституция – маъмурий ислоҳотларнинг йўл харитаси

Миллий гвардия Жамоат хавфсизлигини университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан маъмурий ҳуқуқ фанидан викторина ўтказилди. Викторинада Жамоат хавфсизлиги университети Махсус факультети талабалари, Ички ишлар вазирлиги академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда Божхона институти курсантларидан иборат жамоалар иштирок этди. Дастлаб меҳмонларга Университет тарихи ва бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тайёрланган видеоролик намойиш этилди.
Викторина қизғин ва баҳс-мунозаралар билан ўтиб, якунида Жамоат хавфсизлиги университети талабалари викторинанинг “Энг билимдон жамоа”си, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси тингловчилари “Энг зукко жамоа”си, Ички ишлар вазирлиги академиясининг курсантлари “Энг тезкор жамоа”си, ҳамда Божхона институти курсантлари “Энг фаол жамоа”си деб топилди.
Тадбир сўнгида жамоалар ва уларнинг устозларига диплом ва эсдалик совғалари, шунингдек ҳар бир жамоа иштирокчиларига “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси” китоби топширилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги байрамини муносиб қарши олиш, турдош олий таълим муассасаларининг талаба, тингловчи ва курсантларини бир майдонга чақириш орқали билимларини бойитиш ва тажриба алмашиш ҳамда олий таълим муассасаларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш.

Text to speech