КОНСТИТУЦИЯМИЗ - БАХТИМИЗ ҚОМУСИ
Наманган вилоят Тўрақўрғон туманида жойлашган Исоқхон Ибрат номидаги ихтисослаштирилган мактабда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
Тадбирни мактаб директори Гулнора Қаюмова кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларни Бош қомусимиз қабул қилинганининг 29 йиллиги билан самимий муборакбод этди.
Миллий Гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳаётимизда тутган ўрни, мазмун-моҳияти ҳақидаги маърузалари тингланди.
Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган байрам дастури томошабинларга хуш кайфият улашди.