Конституция – халқ манфаатлари кафолати
Бугун, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллик байрами тантаналари Республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб нишонланмоқда. Хусусан, ана шундай тадбир Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасида ҳам кўтаринки кайфият ва уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу қутлуғ санага бағишланган тадбирда бошқарманинг барча шахсий таркиби иштирок этди.
Тадбир доирасида бош қомусимизнинг ҳаётимизда ҳамда шонли тарихимизда тутган ўрни ҳақида сўз бориб, ташкил этилган байрамона юришлар билан барчага кўтаринки кайфият улашилди.
Шу билан бирга, тадбир давомида хизмат фаолиятида ўзини ижобий томондан кўрсатиб, сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.