“КОНСТИТУЦИЯ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ”
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув маркази шахсий таркиби ҳамда марказда таълим олаётган Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари ҳарбий ҳарбий хизматчилари билан Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинган куннинг
29 йиллиги муносабати билан “КОНСТИТУЦИЯ – ФАРОВОН, ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирнинг асосий мақсади ҳарбий хизматчиларда ўз она ватанидан ғурурланиш туйғусини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шахсий таркиб қалбида шу юрт, шу ватан фарзанди эканлигидан ифтихор ҳисини оширишга қаратилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва Хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси, Ашматов Фарходбек Бурхонжонович сўзга чиқиб Конституциямиз яратилиш тарихи, унга киритилган ўзгартиришлар ҳамда қонунчилик жараёнларида конституциянинг тутган ўрни ҳақида йиғилганларга маълумотлар бериб ўтди.
Шундан сўнг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими бошлиғи Бердиев Аброр Мелиқулович ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси конституциясининг амалда қонунчилигимиз жараёнларида ва реал ҳаётга қандай татбиқ этилаётганини мисоллар билан тушунтириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Президентлик лавозимига киришиш маросимида Конституцияни ривожланган давлатлар тажрибасини инобатга олиб замон талаблари асосида ислоҳ қилиш ҳақида айтиб ўтган сўзларини йиғилганларга тушунтириб берди.
Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Отабоев Алишер Исроилович иштирок этиб, ўз чиқишларида ҳозирги вақтда конституциямизда белгиланган ҳуқуқлар, эркинликлар ҳақида тўхталиб ўзлари ҳам ижод билан тинч хотиржам машғул эканликларини айтиб, ватанпарварлик туйғулари ижод намуналаридан парчалар намойиш этдилар.
Тадбирда сўнгида меҳмонларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари берилди.