Конституция-бахтимиз қомуси
Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия бошқармаси шахсий таркиби, Андижон шаҳар Адлия бошқармаси, ҳокимлик ва маданият уйи ходимлари ҳамда ўқувчи ёшлари иштирокида "Конституция-бахтимиз қомуси" шиори остида тадбир ташкил этилди.Мазкур тадбир аввалида давлатимиз мадҳияси янгради. Сўнгра сўзга чиққанлар Конституциямизда бизнинг бош мақсадимиз эканлиги бу борада сўнги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмуни ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан конституциямизнинг мазмун-моҳияти, ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамиятини саҳна кўринишлари орқали кўрсатиб берилди. Шундан сўнг, тадбир хушовоз хонандаларнинг концерт дастури билан давом этди.
Байрам тадбири якунида фаол иштирокчилар Миллий гвардия бошқармасининг ташаккурномалари топширилди.