КОРРУПЦИЯ ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ
Куни кеча Жиззах шаҳар ёшлар инновацион марказида аҳоли бандлигини таъминлаш ва Миллий гвардия тизимларида хизмат қилиш истагини билдирган ёшлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбир "Ёшлар ўртасида коррупция ва жиноятчиликни олдини олишга барчамиз масъулмиз" мавзусида бўлиб, унда Миллий гвардиянинг Жиззах вилояти бошқармаси ва Қўриқлаш бошқармаси масъул ходимлари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар. Тадбирда сўз олганлар томонидан коррупция иллатнинг салбий оқибатлари, унинг олдини олиш чоралари, шунингдек бугунги кунда ёшларга берилаётган кенг имкониятлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Учрашув сўнгида Миллий гвардия сафида хизмат қилиш истагини билдирган номзодларга ишга қабул қилиш тартиби ва танлов шартлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди.