КОРРУПЦИЯНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ
Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси мутасадди раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида “Коррупцияни олдини олишга барчамиз масъулмиз” мавзусида учрашув бўлиб ўтди .
Тадбир иштирокчиларига коррупция ва фирибгарлик мавзусига оид реал ҳолатлар юзасидан тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.
Шундан сўнг, малакали мутахассислар коррупция билан боғлиқ турли соҳа вакилларининг қилмишлари ва уларнинг олдини олиш мумкин бўлган чоралар юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди.
Очиқ ва баҳс-мунозара остида ўтган ушбу учрашув якунида мавзуга оид муаммоли масалаларнинг ечими бўйича иштирокчилар ўз олдларига қатор вазифаларни белгилаб олдилар.