Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида куч тузилмалари ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди
Андижон вилоятининг куч тузилмалари ҳамкорлигида навбатдаги махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Унда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев ҳамда вилоятнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирок этишди.
Мазкур ўқув машғулоти давомида, дунёда юз бераётган турли хавф хатарлардан келиб чиқиб, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг юқори жанговар шайлиги ва уларнинг шаҳар шароитадаги ностандарт вазиятларда ҳамкорликдаги аниқ ва ишончли ҳаракатларига, шунингдек, бошқарув тизимига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида, вилоятдаги куч тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтирган ҳолда шахсий таркибнинг жанговар ва маънавий тайёргарлигини Жаҳон тажрибасига мос равишда такомиллаштириб борилиши борасида вазифалар белгиланди.