КУРАШ МУСОБАҚАСИ ЎЗ НИҲОЯСИГА ЕТДИ
Аввал ҳабар берганимиздек, бугун Фарғона вилоятида кураш бўйича Миллий гвардия биринчилиги чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтди.
Унда спортчиларимиз 7 та вазн тоифасида ўзаро куч санашишди.
Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни Тошкент вилояти ҳарбий қисм жамоаси қўлга киритди. Самарқанд вилояти жамоаси аъзолари 2-ўринга эгалик қилган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан кубок, медаль ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.