Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган сержантлар таркиби билан “Сержантлар форуми” ўтказилди

Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев раислигида бўлиб ўтган ушбу форумда, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда сержантлар таркиби, тизимнинг таянчи ҳамда суянчи эканлиги таъкидланди.
Миллий гвардия тизимида хизмат қилиб келаётган сержантларнинг касбий маҳорати ҳамда билим-кўникмаларини ошириш мақсадида ҳар йили "Сержантлар форуми" ўтказилиши анъанага айланган.
Мазкур форум Миллий гвардия қўмондони раислигида видеоселектор тарзида ўтказилиб, унда соҳага оид мутасадди раҳбарлар, тизим фахрийлари ва сержантлар таркиби иштирок этишди.
Миллий гвардия қўмондони ўзининг кириш сўзида, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг сўнги йилларда ҳарбий хизматчиларга, хусусан, сержантларга бўлган юқори даражадаги эътиборини таъкидлаб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида эришаётган барча ютуқ ва марраларимизда, куч тизилмаларида ўз вазифасини сидқидилдан адо этаётган сержантларимизнинг муносиб ҳиссаси борлигини эътироф этди.
Шунингдек, Миллий гвардия тизимида сержантлар таркибини тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ва ҳар қандай мураккаб вазиятларда жисмоний ҳамда руҳий синовларга бардош бера оладиган, ностандарт ҳолатларда мустақил қарор қабул қилиб, юклатилган вазифаларни аъло даражада бажаришга қодир бўлган кичик командирларни шакллантириш учун барча шароитлар мавжудлиги айтиб ўтилди.
Шу билан бир қаторда, айрим бўлинмаларда Кенгашлар ўзининг фаолиятини тўғри ташкиллаштира олмаётганлиги боис, учраётган бир қатор салбий ҳолатлар ёдга олиниб, танқидий таҳлил қилинди. Келгусида барча кичик командирлар бундан ўзларига тегишли хулоса чиқариб олишлари борасида, қўмондоннинг бугунги фикр мулоҳазалари ва эътирозларини ўзларининг елкадош сафдошлари томонидан билдирилаётганлиги каби қабул қилишлари таъкидланди. Бу эса барча форум иштирокчиларини бирдек сергак торттирди десак муболаға бўлмайди.
Қуролли Кучлар тизимини модернизация қилиш, Миллий армиямизнинг профессионал тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш бўйича белгилаб берилган бир қатор чора-тадбир ва аниқ механизмлар асосида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар айнан тизимдаги сержант ва оддий аскарларнинг ҳар томонлама етук олий маълумотли офицер кадр сифатида шакллантиришга қаратилаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Айниқса, тизимда аёлларни ролини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ишга қабул қилиш масалаларида ҳам хотин-қизларнинг кўрсаткичини ошириш долзарб масала эканлиги қайд этилди.
Шундан сўнг, Форум очиқ мулоқот тарзида давом эттирилди. Унда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон ва бошқа ҳудудий бўлинмалардан сўзга чиққан сержантлар томонидан, бугунги кунда ҳарбий хизматчи ва ходимларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига яратилаётган шарт-шароитлар алоҳида эътироф этилиб, барча берилаётган имкониятлар мамнуният билан тилга олинди. Кичик командирлар номидан сўзга чиққан айрим сержантлар эса, бугун улар билан шахсан қўмондоннинг ўзи учрашиб очиқ мулоқотда бўлганидан хурсанд эканликларини ва бундан катта мотивация олганликларини билдиришди.
Шу билан бир қаторда, ўз мавзулари билан маъруза қилган сержантлар томонидан ҳам ҳозирги замонавий жанг шароитида Миллий гвардия сержантларининг жанговар руҳини ошириш борасида, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда сержантларнинг бугунги фаолияти тўғрисида сўз юритдилар.
Ҳарбий хизматдаги фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш, замонавий билим ва кўникмалар билан тажрибаларини ошириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашни ўз ичига олган тадбир якунида бир қатор кичик командирлар Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Тадбир сўнггида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази Ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг куй ва қўшиқлари барчага юқори кайфият улашди.

Text to speech