Маданий хордиқ самарали хизмат гарови
Инсон маънавий оламини юксалтиришда, онг ва тафаккурини теранлаштиришда театр санъатининг ўрни беқиёс. Санъат одамларни эзгуликка чорлайди, яхшиликка ундайди, энг гўзал ҳис-туйғуларни инъом этади. Театр шунчаки оддий томошахона эмас, балки тарбия, маданият, маънавият ва маърифат масканидир.
Жумладан, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари маънавиятини янада юксалтириш, дам олиш кунларини мароқли ўтказишларини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва уларни оила аъзоларининг театрга ташрифи ташкил этилди.
Урганч шаҳридаги "Огоҳий" номидаги вилоят мусиқали драма театрида намойиш этилган "Кўнгил девори" номли мусиқали спектакль томошабинларга юқори кайфият бағишлади.
Театр ҳаёт кўзгуси, муқаддас даргоҳ саналади. Унинг тарбияга йўғрилган сабоқлари эса кишиларни одамийликка чорлаб тураверади.
Албатта ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларининг дам олиш кунларини мароқли ўтказиш, турли театр томошалари, музей ва бошқа диққатга сазовор жойларга ташрифи уларни дам олишларини мазмунли ўтказишга, касбидан фахрланишга ва фарзандлари тарбиясида муҳим омил бўлади.