МАҲАЛЛАНИ МЕНСИМАГАН ШАХСЛАР
Бухоро вилоятида фуқаролардан келиб тушган хабларга асосан Миллий гвардия ва Бухоро шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида рейд тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда Бухоро шаҳар ҳудудида жиноят содир этишга мойил бўлган ва ўзларини “лидер” қилиб кўрсатишга уриниб, атрофдаги ёшларни менсимай, катталарга ҳурматсизлик қилган 5 нафар шахслар кузатувга олинган ва ушбу кичик гуруҳ етакчиси Бухоро шаҳрида яшовчи 1993 й.т. фуқаро Ҳ.М.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганда 3 дона бита, 2 дона ўткир тиғли пичоқ ва 1 дона пневматик пистолет борлиги аниқланган. Ушбу буюмлар холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилиб олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.